Украина атрофидаги танглик Япония олтин бозорига таъсир кўрсатмоқда
Украина атрофидаги вазият шароитида Японияда олтин нархи рекорд даражага кўтарилди. Осака шаҳри товар-хомашё биржасининг сайтида маълум қилинишича, сариқ металлнинг бир грамми душанба куни 7 минг 40 иенага (61 доллардан кўпроқ) баҳоланди.
Бу мазкур биржанинг фаолияти давомида кузатилган энг юқори нарх бўлди. Аввалги рекорд Японияда 2020 йил августда қайд этилган эди. Ўшанда унинг ҳар бир граммига 7 минг 32 иена берилганди.
NHK телеканалининг маълум қилишича, Украина атрофидаги инқироз ҳолати акциялар ва бошқа қимматли қоғозлар нархининг тушиб кетишига сабаб бўлиб, валюта бозорида беқарорликни келтириб чиқармоқда. Бундай шароитда кўплаб инвесторлар активларининг бир қисмини олтинга ҳамда нефть ва ғалла билан боғлиқ фьючерсларга айлантириб қўйишни маъқул кўрмоқда, дея таъкидлай телеканал.