Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Украина 2022 йил февралдан кейин қанча халқаро ёрдам олгани маълум қилинди
12:35 / 2023-08-07

Украина 2022 йил февралдан буён халқаро ҳамкорларидан кредит ва грантлар кўринишида жами 60 миллиард доллар ёрдам олган, деди Олий рада депутати Ярослав Железняк.

“Украинани қўллаб-қувватлаётган мамлакатлар рўйхатини 20,43 миллиард доллар билан АҚШ бошқармоқда, Европа Иттифоқи –19,39 миллиард, ХВЖ – 6,29 миллиард доллар берган”, – деб ёзди Железняк ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.  

Украина парламенти 2023 йил учун давлат бюджетини 1 триллион 296 миллион гривен (тахминан 35,1 миллиард доллар) камомад билан қабул қилган эди.  

Мамлакат бош вазири Денис Шмигалнинг таъкидлашича, 2023 йил учун давлат бюджети лойиҳасида   даромад 34,6 миллиард, харажат 69,6 миллиард доллар қилиб белгиланган,  ойлик бюджет камомади 3 миллиард долларга баҳоланган. Украина бюджет камомадини ташқи қарзлар эвазига ёпиш ниятида, дейилади хабарда.  

 

ЎзА