Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Уиткофф ва Кушнер Путин билан учрашади
18:17 / 2026-01-21

АҚШ Президентининг махсус вакили Стивен Уиткофф ҳамда Дональд Трампнинг куёви Жаред Кушнер эртага Москвада Россия Президенти Владимир Путин билан учрашади. “Reuters” ёзишича, Уиткофф CNBC телеканалига берган интервьюсида шу ҳақда маълум қилган.

Унинг сўзларига кўра, учрашув Россия томони ташаббуси билан ташкил этилмоқда.

– Биз пайшанба куни Путин билан мулоқот қиламиз, – деган АҚШ вакили. – Учрашувни РФ томони сўради. Ўйлайманки, улар муҳим баёнот беради.

Махсус вакил Москвага йўл олишидан олдин, 21 январь куни Украина томони билан ҳам учрашув ўтказишини билдирган.

Мазкур маълумотни Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков ҳам тасдиқлади. У РБК нашри мухбирига мавзуни изоҳларкан, етакчининг иш жадвалида мазкур учрашув режалаштирилганини айтган.

Д.Ҳакимов, ЎзА