Угандада фожиали йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди
Бугун эрталаб Угандадаги йирик трассада икки автобус тўқнашиб кетди, натижада 63 киши ҳалок бўлди ва бир неча киши жароҳатланди, дея хабар бермоқда “Arab News” нашри.
Маҳаллий полиция баёнотига кўра, бахтсиз ҳодиса Кампала-Гулу шоссесида содир бўлган.

Ҳайдовчилардан бири тўқнашувнинг олдини олиш учун автобусни ён томонга бурган, бироқ бунинг ўрнига “занжирли реакция” юзага келган, натижада камида тўртта бошқа автомобиль бошқарувни йўқотиб, ағдарилиб кетди, дейилади хабарда.
Ярадорлар Кирьяндонго касалхонаси ва бошқа яқин атрофдаги соғлиқни сақлаш муассасаларига етказилган, аммо қурбонлар сони ва уларнинг жароҳатлари даражаси ҳақида қўшимча маълумот берилмаган.
М.Пирматова, ЎзА