Угандада 15 киши автоҳалокат қурбони бўлди
“Monitor” нашри маҳаллий полиция маълумотига таяниб ёзишича, Уганда марказий қисмидаги Намильянго қишлоғида йўловчилар чиқиб олган юк машинаси ағдарилиб кетган. Натижада 15 киши ҳалок бўлди.
– Ҳозирча шахси аниқланмаган ҳайдовчи транспорт воситасини бошқаролмай қолгач, машина ағдарилиб кетган, – дея баёнот берди полиция вакили. – Воқеа жойида 11 киши ҳаётдан кўз юмди, тўрт йўловчи касалхонада жон берди.
Маҳаллий савдо уюшмаси раҳбари Фрэнк Муйимбва маълум қилишича, юк автомобилида 55 нафар савдогар кетаётган эди.