УЕФА: коронавирус пандемияси сабаб Евро-2020 турнири 2021 йилда ўтказилади
УЕФА коронавирус пандемияси сабаб Евро-2020 турнирини 2021 йилга қолдириш тўғрисида қарор қабул қилди.
УЕФА коронавирус пандемияси сабаб Евро-2020 турнирини 2021 йилга қолдириш тўғрисида қарор қабул қилди, деб хабар бермоқда ташкилот расмий сайти.
“Европа чемпионати баҳслари 2021 йилнинг ёзига қолдирилди. Мусобақа 11 июндан 11 июлга қадар бўлиб ўтади”, – дейилади расмий хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Евро-2020 12 июндан 12 июлгача Европанинг 12та шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган эди.