Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳудудий инвестиция дастури асосида 687 лойиҳа ишга тушади
17:37 / 2019-10-24

Тадбирда Олий Мажлис Сенати аъзолари, вилоят ҳокимлиги мутасаддилари, вазирлик ва идоралар масъуллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.


Фарғонада Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси мажлиси бўлиб ўтди. Унда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг Фарғона вилоятини ривожлантиришга оид ахбороти эшитилди.

Тадбирда Олий Мажлис Сенати аъзолари, вилоят ҳокимлиги мутасаддилари, вазирлик ва идоралар масъуллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари Н.Холмуродов вилоятнинг инвестиция салоҳиятини ошириш, иқтисодиётнинг устувор соҳа ва тармоқларига инвестицияларни жалб қилиш борасидаги ишлар ҳақида сўз юритди.

Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йилида вилоятда тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этиш, йирик ва муҳим лойиҳаларни ўз муддатида ва сифатли амалга ошириш каби чора-тадбирларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Фарғона вилоятида жорий йилда ҳудудий инвестиция дастури асосида 687 лойиҳа амалга оширилаётган бўлиб, унинг учун 26,5 триллион сўм маблағ сарф этилиши режалаштирилган. Ўтган давр мобайнида саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида 314 лойиҳа ишга тушди ҳамда минглаб янги иш ўринлари яратилди. “Проф текс плюс“, “Шаффоф омадли саноат”, “Фергана агро юнит”, “Яйпан агро инвест” масъулияти чекланган жамиятида йирик инвестициялар ҳисобига янги тармоқлар иш бошлади.

Мамлакатимиз иқтисодиётининг барқарорлигини таъминлашда барча соҳалар қаторида экспорт салоҳиятини ошириш ва экспортёрларга қулай имкониятлар яратиш бугунги замоннинг асосий талабига айланмоқда. 2019-2020 йилларда вилоятнинг экспорт салоҳиятини ривожлантириш дастури ишлаб чиқилган бўлиб, унинг ижросини таъминлаш борасидаги ишлар ўзининг амалий самараларини бермоқда. Жорий йилнинг тўққиз ойида 436 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилинди. Янги лойиҳаларни ишга тушириш ҳисобига бу борада салмоқли натижаларга эришиш кўзда тутилмоқда.

Қўқон ва Марғилон шаҳарларини 2020-2022 йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури ишлаб чиқилиб, унга мувофиқ, Қўқон шаҳрида умумий қиймати 420 миллион долларлик 250, Марғилон шаҳрида 192 миллион долларлик 172 лойиҳа амалга оширилиши белгиланган. Ажратилаётган инвестициялар ушбу шаҳарлар инфратузилмасини ривожлантириш, ижтимоий шароитларни яхшилаш ва янги турар жойлар қуришга йўналтирилади. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан ҳам бу йўналишларда кўплаб лойиҳалар амалга оширилади.

Мажлисда инвестиция ва экспорт соҳалари бўйича олиб борилаётган ишлар самарасини ошириш, инвесторлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, ҳудудий дастурларнинг ижросини муддатида бажариш ва чекка туманларга ҳам саноатни олиб кириш масалаларига ҳам эътибор қаратилди.