Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Уддабурон, шижоатли ва оқила
11:57 / 2023-08-22

ФОТОРЕПОРТАЖ

“Ишбилармон аёл-2023” кўрик-танловининг Хоразм вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Аёлларни кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг жалб қилиш, истиқболли лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш, уддабурон, шижоатли опа-сингилларимизни янги марралар сари ундаш мақсадида ташкил этилган анъанавий танловнинг қуйи босқичида воҳа бўйича 1600 нафар иштирокчи қамраб олинди. Уларнинг 13 нафари ҳудудий босқичида яна бир бор ўз салоҳият ва имкониятларини намойиш этди.

[gallery-13203]

Танлов натижаларига кўра, Урганч шаҳридан “Masquerade little star” оилавий корхона раҳбари Гўзал Иброҳимова 1-ўринни эгаллаган бўлса, кейинги ўринларга Тупроққалъа туманидан якка тадбиркор Бахтигул Қодирова ва Гурлан  туманидан “Яхшимуратовлар” фермер хўжалиги раҳбари Шоҳиста Бобожонова лойиқ деб топилди.  

Иштирокчилар мутасаддилар томонидан диплом ва қимматбаҳо  совғалар билан тақдирланди.

Беҳзодбек САИДОВ (сурат), ЎзА