Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Учувчилар малакасини ошириш маркази билан ҳамкорлик йўлга қўйилди
14:15 / 2021-05-26

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Тошкент давлат транспорт университетида Франциянинг Фуқаро авиацияси миллий мактаби билан биргаликда қўшма дастур асосида “Ҳаво кемаларининг парвоз эксплуатацияси” таълим йўналиши бўйича учувчиларни тайёрлаш режалаштирилган. Айни дамда тингловчилар қабулини ўтказишга тайёргарлик кўриш жараёнлари бошлаб юборилган.  

Университет ректори Одил Абдураҳмонов “Uzbekistan airways” АЖнинг “Ўқув-тренажёр маркази” МЧЖ директори Станислав Гурфинкель билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш масаласи юзасидан музокара олиб борди.

Музокаралар натижасида “Авиация ходимларини тайёрлаш” бўйича меморандум имзоланди.

ЎзА