Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Учтепа туманидаги МЧЖ газ тармоғидан ноқонуний фойдаланиши сабабли тизимга 1 миллиард сўмдан зиёд зарар етказди
11:10 / 2023-08-10

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзэнергоинспекция” томонидан Бош прокуратура департаменти ва “Ҳудудгаз Пойтахт” ГТФ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.

Унда аниқланишича, Учтепа туманидаги Дилкаш кўчаси  2-уйда жойлашган “Й” МЧЖ заводи ҳудудида табиий газдан фойдаланиш қоидасини бузган.  

Мазкур истеъмолчи томонидан газлаштириш учун зарур ҳужжатлар расмийлаштирилмаган. Қўшимча ускуна ўрнатган ва газни ҳисобга олиш приборининг давлат қиёсловидан ўтказиш муддати тугаган. Носоз газ ҳисобдон орқали шартнома шартларини бузиб, мунтазам ҳолатда газдан ўзбошимчалик билан фойдаланиб келинган.  

Дастлабки ҳисоб-китобларга асосан газ таъминоти корхонаси манфаатларига жами 1 миллиард 132 миллион 741 минг 500 сўм миқдорида зарар етказилгани аниқланди.  

Маълумот учун, ушбу ҳажмдаги табиий газ ўртача 8 минг 500 та хонадоннинг бир ойлик истеъмолини ташкил қилади.  

Аниқланган ҳолат юзасидан расмийлаштирилган ҳужжатлар белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинди.  

 

Н.Зиёдуллаева,

ЎзА