Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Учтепа туманида содир бўлган тупроқ кўчиши натижасида 2 нафар ишчи ходим ҳаётдан кўз юмган
18:07 / 2023-10-11

Бир муддат олдин ижтимоий тармоқларда Учтепа тумани "Бешқайрағоч" кўчасида оқова (чиқинди) сувлари учун мўлжалланган чуқурлик (котлован) қазиш вақтида ўпирилиш содир бўлиб, 3 нафар фуқаро тупроқ остида қолиб кетганлиги тахмин қилинмоқда, деган сарлавҳали материаллар эълон қилинди.

Учтепа тумани ҳокимининг ўринбосари Азиз Наимовнинг маълум қилишича:

Ҳақиқатдан ҳам Учтепа тумани "Бешкайроғоч" кўчасида олиб борилаётган коллектор курилишида (котлован қазиш вақтида) 5 нафар "Шафоат" масъулияти чекланган жамияти ходимлари ишлаётган бўлган. Аммо, тупроқ кўчиши натижасида 2 нафар ишчи ходим ҳаётдан кўз юмган, 1 нафар ходим айни дамда касалхонада, қолган 2 нафар ишчининг аҳволи қониқарли баҳоланмоқда.

Айни дамларда, туман ички ишлар бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза этувчи идоралар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда, дейилади Учтепа тумани ҳокимлиги матбуот хизмати хабарида.