Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Учтепа туманида содир бўлган ҳодиса тўғрисида маълумот
17:02 / 2023-10-11

Бугун, 11 октябрь куни соат 14:21 да Тошкент шаҳар, Учтепа тумани Бешқайрағоч кўчасида оқова (чиқинди) сувлари учун мўлжалланган чуқурлик (котлован) қазиш вақтида ўпирилиш содир бўлиб, 3 нафар фуқаро тупроқ остида қолиб кетганлиги тахмин қилинмоқда. 

Ҳодиса жойига зудлик билан етиб борган шаҳар ФВБнинг 2 та қутқарув отрядининг 16 нафар қутқарувчиcи томонидан тупроқ остида қолиб кетган фуқароларни қидирув ишлари олиб борилмоқда.

Воқеа жойига шаҳар ФВБ, ССБ, ИИБ раҳбар ходимлари чиқишган.

Ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ш.Маматуропова, ЎзА