Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Учтепа тумани йил охирига қадар “қониқарсиз” ҳудуддан “яшил” ҳудудга айланадими?
10:20 / 2020-10-11

Жумладан, иқтисодий ривожланиш ва самарадорлик кўрсаткичларида энг юқори 7,5 баллдан Учтепа тумани 0,85 балл олган. Меҳнат бозорининг самарадорлиги кўрсаткичлари бўйича ҳам ҳолат қониқарсиз.


Халқ депутатлари Учтепа тумани Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. Унда Президентимиз раҳбарлигида жорий йил 24 сентябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида туман ва шаҳарларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичлари натижасига кўра, “қониқарсиз” деб баҳоланиб, “қизил” тоифага киритилган Тошкент шаҳар Учтепа туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда камчиликларни бартараф этиш чоралари юзасидан туман ҳокимининг маърузаси тингланди.

Учтепа тумани ҳокими Фарҳод Абдуллаевнинг қайд этишича, таҳлил натижаларига кўра, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий рейтинг баҳолаш тизимининг энг юқори 31,25 баллидан Учтепа тумани 2019 йил якуни бўйича жами 14,78 баллга эга бўлган. Бунда асосан 3 та асосий индикатор ҳамда 9 та субиндикатор кўрсаткичлари айнан саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлиб, ушбу кўрсаткичлар паст натижа билан баҳоланган.

Жумладан, иқтисодий ривожланиш ва самарадорлик кўрсаткичларида энг юқори 7,5 баллдан Учтепа тумани 0,85 балл олган. Меҳнат бозорининг самарадорлиги кўрсаткичлари бўйича ҳам ҳолат қониқарсиз. Иқтисодиётнинг рақобатбардошлиги ва диверсификацияси кўрсаткичлари бўйича 3,75 баллдан 0,36 балл олишга эришган.

Хўш, бунинг сабабини ҳоким қандай изоҳлади?

– Мазкур ҳолат учун биз, туман ҳокими ва сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, шунингдек, мутасадди ташкилотлар раҳбарлари билан бирга Президентимиз ва туман аҳолисидан узр сўраймиз ва келгусида бу кўрсатгичлар яхшиланишига ваъда берамиз, – деди туман ҳокими Ф.Абдуллаев. – Бунинг сабаби Учтепа тумани ҳудуди асосан турар жой биноларидан иборат бўлиб, туманимиз хизмат кўрсатиш ва чакана савдога ихтисослашган. Эндиликда саноат ва ишлаб чиқариш соҳасини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Юқоридаги камчиликларни бартараф этиш ҳамда Учтепа туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳолатини яхшилаш ва 2020 йил якуни билан “қизил” ҳудуддан босқичма-босқич “яшил” ҳудудга олиб чиқиш юзасидан туман ҳокимлиги томонидан амалий чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилгани маълум қилинди. Ушбу дастурга мувофиқ, жорий йилнинг ҳамда 2021 йил 1 ва 2 чораги якуни бўйича эришилиши лозим бўлган ижобий кўрсаткичлар, уларни амалга ошириш механизми ва муддатлари тўғрисида маълумот берилди. 

Таҳлилий рақамларга кўра, 2020 йил якуни билан саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 3 триллион 659 миллиард сўмга, хизмат кўрсатиш ҳажмини 3 триллион 173 миллиард сўмга, чакана савдо ҳажмини 4 триллион 447 миллиард сўмга, истеъмол маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 1,5 триллион сўмга, марказлашмаган инвестициялар ҳажмини 2 триллион 636 миллиард сўмга, ҳудудий экспорт ҳажмни 33,8 миллион АҚШ долларига ошириш белгиланган.

Бу кўрсаткичларга қандай эришилади?

Мисол учун, 2019 йилда тумандаги “Шайхонтоҳур текстиль” МЧЖ хорижий корхонасида ишлаб чиқариш ҳажми чет эллик ҳамкорлар томонидан маҳсулотларни харид қилиш бўйича янги шартномалар тузилмагани сабабли 149 миллионга пасайган. Тўлиқ қувватда ишламаётган 6 та йирик корхонанинг мавжуд муаммоларини бартараф этган ҳолда, шунингдек, банк кредитлари ажратилиши, ишлаб чиқариш линияларини модернизация ва диверсификация қилиш ҳисобига ишлаб чиқариш ҳажмини оширишга эришилади.

2020 йил якуни билан хизмат кўрсатиш ҳажмини ошириш ва аҳоли жон бошига улушини 12 миллион сўмга етказиш кўзда тутилган. “Ziyo Nashr” МЧЖ маиший хизмат кўрсатиш соҳасидаги фаолиятини кенгайтириши натижасида қўшимча 100 та янги иш ўрни яратилади.

97 та инвестиция дастурига киритилган ҳамда қўшимча лойиҳалар ҳисобига 50 дан ортиқ хизмат кўрсатиш лойиҳаси юзасидан объектларда қурилиш ишларини якунлаш режалаштирилган. Шунингдек, туманда мавжуд жами 2 минг 592 нафар ишсиз фуқаронинг бандлигини таъминланади. 207 нафар ишсиз хотин-қизни иш жойларига жойлаштириш ёки касбга қайта тайёрлаш режалаштирилган. Туманда фаолият юритмаётган 345 та тадбиркорлик субъектининг фаолияти тикланади.
Сессиядан сўнг матбуот анжумани ўтказилиб, ОАВ ходимлари туманнинг ижтимоий-иқтисодий салоҳиятига оид саволларига жавоблар олишди.

Uchtepa-tuman-sessiyasi (1).jpg

Uchtepa-tuman-sessiyasi (4).jpg

Uchtepa-tuman-sessiyasi (8).jpg