Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Учта мамлакат Россия компанияларига ўз ҳаво кенгликларида парвозлар ёпилгани ҳақида маълум қилди
14:52 / 2022-02-26

Болгария, Польша ва Чехия Россия авиакомпанияларига ўз ҳаво кенгликларини ёпгани ҳақда маълум қилди.

Бу ҳақда РИА Новостига Россия авиакомпанияларининг бирига яқин бўлган манба маълум қилгани айтилмоқда.

"Болгария, Польша ва Чехия ҳаво кенгликларини парвоз учун ёпгани ҳақида НОТА жўнатиб маълум қилди", - дейилади манба етказган маълумотда.

Болгария, Чехия ва Польша бундан аввалроқ РФ нинг Украинани қуролсизлантириш учун махсус ҳарбий амалиётлар бошлагани муносабати билан 26 февралдан Россия самолётлари учун ўзларининг ҳаво кенгликларини ёпишини маълум қилган эди.