Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Учта мактабгача таълим ташкилоти иш бошлади
18:27 / 2020-09-15

Андижон вилояти Марҳамат туманининг “Янги ҳаёт”, “Шўрқақир” ва Ғафур Ғулом маҳаллаларида янги мактабгача таълим ташкилотлари барпо этилиб, фойдаланишга топширилди.


Андижон вилояти Марҳамат туманининг “Янги ҳаёт”, “Шўрқақир” ва Ғафур Ғулом маҳаллаларида янги мактабгача таълим ташкилотлари барпо этилиб, фойдаланишга топширилди.

“Янги ҳаёт” маҳалласида тадбиркор Тоҳиржон Болтабоев томонидан барпо этилган, умумий лойиҳа қиймати 5 миллиард 850 миллион сўм бўлган “Ғуломжон ҳожи ота” давлат хусусий шерикчилик асосидаги мактабгача таълим ташкилоти 300 нафар болани ўз бағрига олади.

Барча қулайликларга эга мазкур муассасанинг ишга тушиши билан 40 та янги иш ўрни яратилди.

6.JPG

8.JPG

Тумандаги Шўрқақир маҳалласи Ипак йўли кўчасида тадбиркор Ҳайитхон Яқубова томонидан қурилган “Дилдорахон қувноқ болажон” номли давлат хусусий шерикчилик асосидаги мактабгача таълим ташкилоти ҳам 100 дан зиёд болажонни ўз бағрига олади.

Ғафур Ғулом маҳалласи ҳудудида барпо этилган икки қаватли, замонавий қиёфага эга “Аср Зиё Болажон” номли давлат хусусий шерикчилик асосидаги мактабгача таълим ташкилоти эса тадбиркор Дилшодбек Мўминов томонидан бунёд этилди. 

Жами 240 ўринли мазкур муассасанинг қурилиш, жиҳозлаш ишлари учун 4 миллиард 750 миллион сўм маблағ сарфланди. Муассасанинг иш бошлаши билан 40 нафар фуқаро доимий иш ўрнига эга бўлди.

5.jpg

2.jpg

Янги иш бошлаган юқоридаги муассасаларда болаларни мактаб таълимига тайёрлаш, интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, ҳар жиҳатдан етук ва баркамол вояга етишлари учун зарур барча шароитлар яратилган. Уларда мусиқа, спорт, гимнастика, инглиз, рус тиллари тўгараклари фаолияти ҳам йўлга қўйилади.

– Айни кунда Марҳамат туманида 29 давлат, 13 та нодавлат мактабгача таълим ташкилоти, шунингдек, 100 та уй боғча мавжуд, – дейди Марҳамат тумани мактабгача таълим ташкилоти раҳбари Сайёрахон Шамшиева. – Умуман, туманда болаларни мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олиш 48,5 фоизга етказилган.

Жорий йил давомида туманда яна 3 та нодавлат болалар тарбия масканларининг ишга туширилиши кўзда тутилган.