Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Учрашувларда муаммолар тезкор ечим топмоқда
12:43 / 2025-10-04

Айни пайтда Бухоро вилоятида 700 дан ортиқ тадбиркорлик субъекти иссиқхона фаолияти билан шуғулланади. Шундан 312 таси ҚҚС тўловчи тадбиркорлик субъекти ҳисобланади.

Солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев Бухоро вилоятида бўлиб, иссиқхона фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорларнинг муаммо ҳамда таклифларини ўрганди.

Ромитан туманидаги “Муҳаммадзоҳид Азим Бухоро” ва “Тошкент Таъмир Темир Бетон” ҳамда Бухоро туманидаги  “Бухоро Варнет” кластерига қарашли иссиқхона фаолиятлари билан яқиндан танишди. 

Шундан сўнг, шу жойнинг ўзида вилоятда мазкур йўналишда фаолият юритадиган 100 нафардан ортиқ  тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан учрашув ўтказилди.

Учрашувда давлат раҳбарининг жорий йилнинг 30 июлда ўтказган видеоселектор тадбиркорлар учун белгилаб берилган имтиёз ва имкониятлари, экспорт мажбуриятини олган ва муқобил иситиш тизимида ишлаётган иссиқхоналарга газдан фойдаланиш имконияти, кредит муддатининг узайтирилиши, 2028 йилгача иссиқхонада фаолият юритувчи ходимлар учун ижтимоий солиқ ставкаси 12 фоиздан 1 фоизга туширилиши ҳақида батафсил тушунтиришлар берилди.

Юзма-юз мулоқотларда банк кредити, табиий газ, электр энергияси, сув ва ер солиғи билан боғлиқ муаммо ва таклифлар ҳам муҳокама қилинди.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.