Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Учрашувлар сирдарёликларга хуш ёқмоқда
18:19 / 2022-10-11

Сирдарё вилоятида жорий йилнинг 10-15 октябрь кунлари “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида таниқли санъаткорлар, маънавият тарғиботчилари, ижодкорлар ҳамда Кинематография агентлигининг “Кинокарвон” жамоаси иштирокида аҳоли билан жонли мулоқотлар, концерт дастурлари ва ижодий учрашувлар ўтказилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари топшириғи ижроси доирасида ташкил этилаётган тадбирларда пойтахтимиздан ташриф буюрган Ўзбекистон халқ артистлари Муҳаммадсоли Юсупов, Дилором Каримова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Анвар Азимов, Абдухалил Мигноров, Фотима Режаметова, Рихсивой Алиев, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Исамат Эргашев ҳамда Маъруф Отажонов, Хуршид Тўхтаев, Ҳусан Мусабоев Хушнуд Сайфутдинов, Бобур Арслонов, Зуҳриддин Режаметов каби кўплаб таниқли актёрлар иштирок этмоқда.

Боёвут, Сайхунобод, Янгиер ҳамда Гулистон каби туман ва шаҳарларда халқ билан ўтказилган давра суҳбатлари, ижодий учрашувлар барча катта таассурот қолдирди. Шунингдек, “Ватан остонаси”, “Муҳаббат баҳори”, “101-рейс”, “Мерос”, “Аёл қисмати”, “Аёл қалби”, “Барон-2”, “Бир кунлик тўй” сингари бадиий фильмлар премьералари аҳолига жуда манзур бўлмоқда. Жумладан, Гулистон шаҳри ҳамда Боёвут туманида “Ватан остонаси” ва “Муҳаббат баҳори” фильмлари намойиш этилди.

Учрашувларда аҳолига юртимиздаги бунёдкорлик йўлида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳамда эришилаётган ютуқларни аниқ ҳаётий мисоллар орқали содда ва тушунарли шаклларда етказишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Мадина Насриева, ЎзА