Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Учрашувда ёшларга замонавий иш қуроллари топширилди
11:40 / 2026-02-11

Сурхондарё вилоятининг Шўрчи ҳокими Акбарали Ишмурзоев ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди.

Учрашувда туман раҳбари мамлакатимизда йигит-қизларнинг ўз орзу-истакларини рўёбга чиқариши учун барча шароитлар яратилаётганини қайд этиб, туманда ёшларнинг ўқиб, изланиши, касб-ҳунар эгаллаши, бандлигини таъминлаш, ғоя ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, ўз бизнесини бошлашига кўмаклашиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида атрофлича маълумот берди. Улар дуч келаётган муаммо ва таклифларини тинглади. Бир гуруҳ фаол, ташаббускор вақтинча ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш учун зарур жиҳозлар топширилди. 

– Самимий мулоқот ва эътибор биз ёшларнинг жамиятда ўз ўрнимизни топиб, юрт тараққиётига муносиб ҳисса қўшишимизда туртки берди, – дейди Шалдироқ маҳалласида яшовчи Ҳумойиддин Шодмонов. – Айни пайтда вақтинча ишсиз эдим. Фойдали иш билан шуғулланиб, даромад топишим учун пайвандлаш ускунаси беришди. Эндиликда иш қуролим билан ўзимни ўзим банд қиламан. Жамиятга нафим тегади. Ҳалол меҳнатим билан ҳаётда ўз ўрнимни топиб, тенгдошларимга ўрнак бўлишга интиламан.

Тадбирда сўзга чиққан ёшлар кўрсатилаётган ғамхўрликлар учун давлатимизга чуқур миннатдорлик билдирди.

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири