Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Учрашув ёшларга катта мотивация берди
10:54 / 2023-05-20

Мусобақанинг барча шартлари иштирокчи жамоалар томонидан бажарилгач, ДХХ Чегара қўшинлари масъул офицерлари ва ёшлар иштирокида давра суҳбати ташкил этилди. Мусобақани келгуси йилларда ўтказишдаги ташкилий масалалар юзасидан таклифлар сўралди ва ўзаро фикр-мулоҳазалар алмашилди. Шунингдек, ватанпарварлик тушунчаси ҳамда унинг мазмун-моҳияти хусусида ҳам сўз юритилиб, ёшлар мусобақадан олган таассуротлари билан ўртоқлашди.

Айниқса, 2022 йилда “Ёш чегарачилар” ҳарбий-ватанпарварлик мусобақасида қатнашиб, ҳозирда ДХХ Чегара қўшинлари сафида ўз йигитлик бурчини ўтаётган муддатли ҳарбий хизмат оддий аскари Санжарбек Норматов билан учрашув ёшларга катта мотивация берди. Қувонарлиси, Санжарбекнинг укаси Сарварбек Норматов ҳам акасининг изидан бориб, бу йилги мусобақаларда “Амир Темур издошлари”  жамоаси сафида Қашқадарё вилояти шаънини ҳимоя қилмоқда. Ака-уканинг мақсадлари муштарак, улар келгусида ҳарбийлик касбини танлаб, юрт тинчлиги, сарҳадларимиз дахлсизлигини таъминлаш ниятидалар. Бу эзгу мақсад йўлидаги илк қадамлар эса аллақачон қўйиб бўлинган. Бўлиб ўтган самимий ва дўстона суҳбатдан сўнг, иштирокчи жамоалар ўртасида футбол бўйича ўртоқлик ўйинлари ҳам ташкил этилди.  Кун якуни эса барча учун ёрқин таассуротларга бой тарзда кечди.  

Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари Ашула ва рақс ансамбли хонандалари томонидан ташкил этилган концерт дастурида ижро этилган куй-қўшиқлар йиғилганларга кўтаринки кайфият улашган бўлса, иштирокчилар жам бўлган майдон ўртасида ёқилган гулхан, уларнинг ёш, навқирон юракларида ёниб тургандек олов сингари кўкка ловуллади. Гулхан атрофида дўмбира садолари остида куйланган ўзбек ва қорақалпоқ тилларидаги қўшиқлар садоси бирдамлик, ҳамжиҳатлик ва аҳиллик рамзи сифатида жаранг сочди.

Н.Бозорова,

ЎзА