Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Учрашув ғоят қизиқарли ва савол-жавобларга бой ўтди
19:27 / 2025-12-24

Қорақалпоғистон Республикаси Бўзатов туманидаги 7-сонли мактабда “Ватанпарварлик ойлиги” доирасида “Миллий армия - она юрт қалқони, тинчлигимиз посбони!” шиори остида “Қўмондон ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди.

Тадбирда ҳарбий хизматчилар, “Жасорат мактаби” тарбияланувчилари, фаол ёшлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Округ қўмондони ўз нутқида бугунги кунда ёшларнинг жисмоний ва маънавий етуклиги, уларнинг Ватанга садоқат руҳида тарбияланиши муҳим аҳамият касб этади деди. Шунингдек, у ҳарбий хизматнинг шарафли бурч экани, тинчлик ва осойишталикни сақлаш йўлида ҳар бир фуқаронинг масъулияти катта эканини эслатиб ўтди.

Бўзатов тумани ҳокими эса ёшлар билан ишлаш, уларни қўллаб-қувватлаш, таълим-тарбия масалалари доимо давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири эканлигини алоҳида таъкидлади. "Жасорат мактаби" фаолияти ёш авлодни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашда муҳим маскан бўлиб хизмат қилаётганини қайд этди.

Учрашув давомида ёшлар томонидан ҳарбий хизмат, ҳарбий таълим муассасаларига кириш, замонавий Қуролли Кучлар фаолияти ҳамда ҳарбий хизматчилар учун яратилаётган шароитлар ҳақида саволлар берилди. Қўмондон  уларга батафсил жавоб қайтарди.

Тадбир якунида фаол ёшларга ва "Жасорат мактаби" тарбияланувчиларига округ қўшинлари қўмондонининг эсдалик совғалари топширилди. Шунингдек, бундай учрашувлар келгусида ҳам мунтазам ташкил этилиши таъкидланди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири