Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Учқун Қуронбоевнинг ғалабаси Ўзбекистонни 16-ўринга олиб чиқди
15:41 / 2021-08-27

Паралимпия ўйинларининг дзюдо мусобақаларида Учқун Қуронбоевнинг дастлабки олтин медални қўлга киритиши натижасида Ўзбекистон спорт делегацияси ҳисобидаги медалларнинг умумий сони 3 тага етди. 1 тадан олтин, кумуш ва бронза. Ушбу натижа билан Ўзбекистон медаллар жамғариш бўйича 162 та давлатлар ўртасида 16-ўринга кўтарилиб олди.

Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича,  вакилларимиз Осиё қитъасида мусобақа пешқадами Хитой ва Япониядан кейин 3-ўринни эгаллаб турган бўлса, Марказий Осиё давлатлари орасида эса  пешқадамлик қилмоқда.

 

Т. Рўзиев,ЎзА