Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Учқудуқда болаларни мактабгача таълимга қамров даражаси ортмоқда
09:17 / 2022-11-17

Навоий вилояти Учқудуқ тумани марказидаги “Эртак” номли 14-сонли давлат мактабгача таълим муассасаси “Обод маҳалла” давлат дастури доирасида қайтадан қуриб, фойдаланишга топширилди.

Бугунги кунда юртимизда 7 ёшгача бўлган болаларни мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Яқинда бўлиб ўтган “Кичик ёшдаги болаларни тарбиялаш ва таълим бериш бўйича иккинчи Бутунжаҳон конференцияси”нинг очилиш маросимида Президентимиз иштирок этиб, бу борада режалаштирилган чора-тадбирлар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди:

– Биз келгусида ҳам бу йўлда бошлаган ишларимизни изчил давом эттириб, 2025 йилда болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражасини 80 фоизга етказиш учун барча зарур чораларни амалга оширамиз.

Бундан ташқари, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Барқарор ривожланиш мақсадларида белгиланган кўрсаткичларга эришиш доирасида 2025 йилга қадар 6 ёшли болаларнинг 100 фоизини мактабга тайёргарлик дастури билан қамраб олишни мақсад қилганмиз.

Учқудуқ туманида 3-7 ёшгача болалар сони 3721 нафарни ташкил этиб, уларнинг 3443 нафари мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олинган. Айни пайтда мактабгача таълим ташкилотлари сони 34 та бўлиб, уларнинг 15 таси давлат, 2 таси давлат-хусусий шерикчилик асосидаги ва 17 таси оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларидир.

– Боғчамиз ўтган асрнинг 80-йилларида қурилган бўлиб, бирор маротаба капитал таъмирланмаган эди, – дейди мактабгача таълим ташкилоти директори Муаттар Раҳмонова. – Айни пайтда таълим-тарбия муассасамизда 360 нафар кичкинтой тарбияланмоқда. Улар учун барча шароитлар мавжуд.  

Боғчада қурилиш ва таъмирлаш ишлари “Баҳора қурилиш келажаги” хусусий корхонаси томонидан амалга оширилиб, 5 миллиард 522 миллион сўм маблағ сарфланди.

 

А.Бўриев,  

ЎзА.