Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Учқудуқ” жамоаси “GeoVizov” халқаро мусобақасида ғолибликни қўлга киритди
19:02 / 2025-09-19

Ўзбекистон ёшлари халқаро фан ва илмий мусобақаларда ўз салоҳиятини яна бир бор намойиш этмоқда.

Жорий йил 7-17 сентябрь кунлари Бошқирдистон Республикасининг Уфа шаҳрида бўлиб ўтган III Халқаро “GeoVizov” мусобақасида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган Геология фанлари университетининг “Учқудуқ” жамоаси юқори маҳорат ва билимларини намоён этиб, ғолибликни қўлга киритди. 

Чемпионатда Хитой, Беларусь, Қозоғистон, Миср, Ироқ, Жазоир, Зимбабве, Эфиопия, Фаластин, Гвинея, Буркина-Фасо, Жанубий Африка Республикаси, Гана, Мозамбик, Мўғулистон жамоалари ҳамда Россиянинг 19 та жамоаси иштирок этди. 

Унда жами 38 та жамоанинг 300 дан ортиқ иштирокчиси ўз салоҳиятини синовдан ўтказди.

Мазкур беллашувларда “Учқудуқ” жамоаси барча рақибларини ортда қолдириб, якунда халқаро жамоалар орасида биринчи ўринни эгаллади.

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ахборот хизматига кўра, “Учқудуқ” жамоаси 2024 йилда ҳам мезбон жамоалардан кейин энг яхши натижа кўрсатиб, халқаро миқёсда Қозоғистон ва Хитой жамоаларини ортда қолдирган ҳолда биринчи ўринни эгаллаган эди.

Н.Зиёдуллаева тайёрлади, ЎзА