Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Учқўрғоннинг илғор пиллакорлари
18:30 / 2023-05-04

ФОТОРЕПОРТАЖ

Наманган вилояти Учқўрғон тумани пиллакорлари чилги ҳосил – ипак қурти уруғларини парваришлашга киришди. Бу галги пилла мавсуми ҳар йилгидан-да унумли бўлиши кутилмоқда.  

Туманда жорий йил 3 минг 522 қути ипак қурти парваришланиб, мавсум якунида 204 тонна пилла хомашёси (ҳўл пилла) олиш режалаштирилган. Ушбу хирмонга “Раҳбархон” фермер хўжалиги ҳам муносиб ҳисса қўшиш ҳаракатида.

[gallery-11727]

“Деҳқонобод Меҳнатобод” ММТП ҳудудидаги “Тошпўлат ҳожи” фермер хўжалиги томонидан эса 34 қути ипак қурти парваришланмоқда. “Қўғайлик М.Исматиллаев” ММТП ҳудудидаги “Гули Имона” фермер хўжалиги ҳам парваришдаги 50 қути ипак қуртидан баракали кумуш тола етиштириш ниятида.

Нуробод маҳалласи Шарқ кўчасида яшовчи Шуҳрат Отабоев ва Нодира Отабоева туманнинг илғор пиллакорларидан.  

Н. Отабоева “Аëллар дафтари”га киритилган. Турмуш ўртоғининг бетоблигига қарамай фарзандлари билан биргаликда ипак курти парваришлайди. Ҳалол меҳнат самараси оила фаровон, рўзғор бут.

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА