Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Учқўрғоннинг чегара ҳудудида халқаро мактаб-интернати очилди
17:19 / 2025-09-03

ФОТОРЕПОРТАЖ

Наманган вилояти Учқўрғон туманидаги Янгиер маҳалласи чегара ҳудудда жойлашган. Узоқ йиллар давомида эътибордан четда бўлиб келган бу манзил бугун тамомила янги қиёфа касб этиб бормоқда. Ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, замонавий инфратузилмаларнинг яратилиши янгиерликларнинг турмуш сифати ва даражасини оширмоқда.

Бу эса ўз навбатида ҳудуд аҳолисини янги ташаббусларга ундаётир. Ана шундай ташаббускор фермерлардан бири Гулҳумор Тоғаева  маҳаллада хорижий тилларга ихтисослашган халқаро мактаб-интернатини барпо этишда бош-қош бўлди.  

Мактаб 360 ўринга мўлжалланган бўлиб, барча шарт-шароитлар яратилган. 12 турдаги спорт йўналишларига мўлжалланган комплекс ҳам қурилган бўлиб, бу ерда халқаро даражадаги мусобақаларни ўтказиш имконияти мавжуд.  

[gallery-25155]

Мактабнинг очилиш маросимида иштирок этган вилоят раҳбари Ш. Абдураззоқов ушбу муассаса ҳудудда таълим-тарбия сифатини янги босқичга кўтаришга, ёш авлодни халқаро талабларга мос мутахассислар этиб тарбиялашга хизмат қиладиган муҳим лойиҳа эканини таъкидлади.

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА