Учқўрғонлик пахтакорлар мавсумга шай
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Учқўрғон туманида бу йил 9082 гектар майдонда пахта етиштирилмоқда. Деҳқонлар ҳар йилгидек мўл ҳосил етиштириш ва уни вақтида териб олиб, хирмонга етказиш ҳаракатида.
“Эрта эккан, эрта йиғади” амалига риоя қилган учқўрғонлик пахтакорлар мавсумга тайёргарлик ишларини аллақачон бошлаб юборган.
[gallery-13261]
Маълумки, ғўза дефолиациясининг талаб даражасида уюшқоқлик билан тезкор ва сифатли ўтказиш ғўза баргларини 12-15 кун ичида 80-90 фоизининг тўкилиши ва кўсакларнинг деярли 90 фоизи очилишини таъминлайди. Бу эса биринчи терим салмоғи анча ортишидан дарак.
Учқўрғон тумани ҳокими Ж. Ризаев “Шуҳрат Муборак” фермер хўжалигида бўлиб, пахта теримига тайёргарлик жараёни билан яқиндан танишди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА