Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Учқўрғонлик 15 ёшли ўқувчи 50 минг доллар миқдоридаги мукофотнинг бир қисмини мактаб учун хайрия қилди
15:46 / 2024-01-25

ФОТОРЕПОРТАЖ

Наманганлик 15 яшар ўқувчи «President Tech Award» танловида ғолиб бўлгани учун берилган мукофотнинг бир қисмини ўзи ўқиётган мактаб учун ажратди.

Муҳаммад Тожиддинов Учқўрғон туманидаги 3-мактабнинг 9-синфида таҳсил олади. У бошчилик қилган жамоа танловнинг Ахборот ва киберхавфсизлик технологиялари йўналишида “PCP рақамли қалқони” лойиҳаси билан иштирок этиб, ғолиблар сафидан ўрин олди ва 50 минг доллар миқдоридаги мукофотни қўлга киритди.

[gallery-15633]

- Мақсадимиз тизимлар ва шахсларни ишончли ҳимоя қилишдан иборат. Энг илғор технологиялардан фойдаланиб, киберҳужумларни ўтмишга айлантиришни истаймиз. Лойиҳамиз ҳозирча ўзимизда муваффақиятли синовдан ўтди, келгуси йили эса жаҳон бозорига чиқишни ният қилганмиз, - дейди Муҳаммад Тожиддинов.

М. Тожиддинов жамоа аъзолари билан келишган ҳолда хайрия қилган маблағга мактабда замонавий компьютер синфини ташкил этиш режалаштирилган.

- Бу мактабимда билим олаётган укаларимиз ва сингилларимиз ахборот технологияларини мукаммал ўрганиши учун рағбат деб ўйлайман. Қолаверса, онам шу мактабда 30 йилдан бери она тили ва адабиётдан дарс берадилар, - дейди самимийлик билан Муҳаммад.

 

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА