Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Учқўрғонлик 110 ёшли Шаҳрибону момо овоз берди
16:51 / 2023-04-30

Барча юртдошларимиз қатори Наманган вилоятининг Учқўрғон туманидаги Деҳқонобод маҳалласи аҳолиси ҳам Ўзбекистон Республикасининг референдумида фаол иштирок этмоқда.

Хусусан, 597-сайлов участкаси куннинг иккинчи ярмида ҳам фуқаролар билан гавжум. Ушбу маҳаллада яшовчи кайвони онахон Шаҳрибону момо Мирзаҳамдамова бу йил 110 ёшни қарши олди. Узоқ йиллар қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳалол меҳнат қилиб, ҳозирда кексалик гаштини сураётган пиру-бадавлат онахоннинг атрофида 20 нафар набира, 36 нафардан ортиқ эваралар парвона. Табаррук ёшдаги момонинг ўртанча қизлари Санаборахон хола 85 ёшдан ошган. Жуда кўплаб сиёсий тадбирларда мунтазам иштирок этиб келаётган Шаҳрихон аяни референдумда ҳам конституцион ҳуқуқларидан фойдаланишига шароит яратилди. Бунинг учун 597-участка комиссияси аъзолари кўчма қути билан ёши улуғ сайловчи истиқомат қилаётган хонадонга келди. Қайд этиш керакки, Учқўрғонда икки асрни кўрган, 100 ёшдан ошган ўнга яқин мўйсафид кишиларнинг хонадонида референдумдаги иштирокни таъминлашга яқиндан кўмаклашилди. 

Албатта, табаррук ёшда ҳам эртанги кун тақдири, Ватан тараққиёти учун дахлдорлик ҳиссини туйиб, ўз фуқаролик бурчини адо этаётган Шаҳрибону момо Мирзаҳамдамова сингари дуогўй нуронийлар нафақат хонадонларимиз, балки эл-юртимизнинг файзи ҳисобланишади. Зеро, бобо ва момоларимизнинг референдумда фаолликлари барчага намуна бўлмоқда. 

 Оқилхон Дадабоев, 
ЎзА