Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Учқўрғонда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг баҳорги мавсумига старт берилди
17:28 / 2024-03-26

ФОТОРЕПОРТАЖ

Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган “Яшил макон” умуммиллий ҳаракати доирасида Наманган вилояти Учқўрғон туманида жорий йил баҳорги мавсум кўчат экиш ишларига киришилди. Секторлар раҳбарлари ва фаоллар иштирокида Улуғбек номидаги маҳалланинг Нодира кўчасида манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди.

Бу йил баҳор мавсумида туманда 902 минг дона манзарали, мевали ва бошқа турдаги дарахт, 700 минг терак қаламчаси ва 110 минг атиргул кўчатини экиш бўйича манзилли дастур ишлаб чиқилган. Шу билан бирга, кўп қаватли уйлар атрофи, хиёбонлар, сайилгоҳлар ва бошқа манзилларга мавсумий гуллар, райҳон ва бошқа турдаги маҳаллий кўчатлар экилади.

Экилган кўчатларни парваришлаш ишлари, яъни, суғориш, таг қисмини чопиқ қилиш, минерал ва органик озуқалар билан озиқлантириш ҳамда зараркунандаларга қарши ишлов бериш ишлари олиб борилади. 

[gallery-16606]

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА