Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Учқўрғонда Япония технологиялари асосидаги газ таъминоти тизими ишга туширилди
12:37 / 2025-08-05

ФОТОРЕПОРТАЖ

Наманган вилояти Учқўрғон туманида инновацион ва экологик тоза ечимларга асосланган навбатдаги муҳим лойиҳа амалга оширилди.  Ўрдабоғ маҳалласида “Hududgaztaʼminot” АЖ ҳамда Япониянинг “ITO Corporation” компанияси ўртасидаги ҳамкорлик доирасида замонавий технологияларга асосланган газ таъминоти тизими синов тариқасида фаолият бошлади.

[gallery-24606]

Лойиҳа доирасида Япония томонидан ишлаб чиқилган юқори самарали технологик ускуналар ўрнатилиб, улар орқали бир нечта кўп қаватли уйларнинг табиий газ билан узлуксиз таъминоти йўлга қўйилди.

Бу янгилик Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш, замонавий ва экологик тоза технологияларни жорий этишга қаратилган стратегик йўналишларнинг муҳим бир бўлаги сифатида эътироф этилмоқда.

Синов натижалари ижобий бўлса, мазкур тажриба бошқа ҳудудларда ҳам жорий этилади. 

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА