French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Учқўрғонда пилла ҳосили тарозига тушди
08:57 / 2022-05-12

ФОТОРЕПОРТАЖ

Наманган вилояти Учқўрғон туманида жорий йил биринчи пилла ҳосилини қабул қилиш тадбири ўтказилди.

Жорий йилда туманда 3 минг 349 қути ипак қурти парваришланиб, 191 тонна ҳосил олиниши кўзда тутилган. Шунда ҳосилдорлик ўртача 55 килограммдан тўғри келади.

[gallery-7057]

Тумандаги мавжуд 12 та инкубаторияда хориждан келтирилган қурт уруғлари белгиланган меъёр асосида жонлантирилди. Эътиборлиси, бу уруғ сифатли бўлиб, жараёнда қўл меҳнати камаяди, барг тежамкорлиги таъминланади ҳамда юқори ҳосил олиш имкони яратилади.

Тадбирда илғор пиллакорларга эсдалик совғалари топширилди.

 

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат),ЎзА