ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Учқўрғон туманида маҳалла институтини янада мустаҳкамлаш, аҳолига сифатли ва самарали хизмат кўрсатиш мақсадида сўнгги йилларда кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, 2025 йилда тумандаги Бирлик, Улуғбек, Маданият, Ўрдабоғ ҳамда Учкўприк маҳаллалари учун янги, замонавий маҳалла бинолари барпо этилиб, фойдаланишга топширилди.
2026 йилда мазкур ишлар изчил давом эттирилиб, Фарғона, Пахтачи, Янгиер, Эшонтўпи маҳаллаларида вилоят ҳокими томонидан ажратилган маблағлар ҳисобидан, Чек ва Қумтўғон маҳаллаларида эса давлат–хусусий шериклик асосида маҳалла бинолари қурилиши амалга оширилмоқда.
Бугун ана шу эзгу ишлар доирасида Фарғона маҳалласи учун барпо этилган янги бино тўлиқ қуриб битказилиб, фойдаланишга топширилди.
Янги бинода маҳаллада фаолият олиб борадиган барча ходимлар ҳамда фуқаролар учун замонавий, қулай ва муносиб шарт-шароитлар яратилган.
Тантанали очилиш маросимида Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов иштирок этиб, маҳалланинг жамият ҳаётидаги ўрни ва аҳамияти, шунингдек, маҳаллаларни моддий-техник жиҳатдан мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида тўхталиб ўтди.
[gallery-27414]
Вилоят раҳбари маҳалла “еттилиги”, фаоллари ҳамда нуронийлар билан суҳбатлашиб, уларнинг фикр-мулоҳазаларини тинглади. Қайд этилганидек, маҳалла аҳоли билан давлат ўртасидаги энг яқин бўғин бўлиб, унинг самарали фаолияти учун муносиб шарт-шароит яратиш фуқаролар манфаатларини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА