Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Учқўрғонда Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни кенг нишонланди
12:05 / 2023-06-02

ФОТОРЕПОРТАЖ

Дунёда болалар кулгуси-ю шўх-шодон қийқириғидан-да беғубор нарса бўлмаса керак. Осмон мисол мусаффо, тим қора кўзларини сизга қадаганча, бийрон тилда тинмай савол бераётган, мурғак қалби билан оламдаги жамики ажойиботларни ўргатишга, мушоҳада қилишга уринаётган болакайнинг нурли чеҳрасига боққан ҳар қандай инсон ҳаёт ташвишларини унутади. Зотан, фарзандининг саодати ва бахтиёр дамларини мудом кўриб яшаш ҳар бир инсон умрининг асосий мазмунидир.

[gallery-12181]

1  июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Наманган вилояти Учқўрғон туманидаги маданият ва истироҳат боғида байрам тадбири ўтказилди.  

Тадбирда туман ҳокими ўринбосарлари иштирок этиб, болажонларни байрам билан табриклади ҳамда уларга байрам совғалари топширилди.  

 

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА