ФОТОРЕПОРТАЖ
Голубика (халқимиз уни “кўк мева”, “кўк дўлана” ҳам деб атайди) доривор хусусиятларига кўра бугунги кунда дунё бозорида энг қиммат резавор ҳисобланади. Уни етиштириш иқтисодиёт учун кони фойда.
[gallery-24263]
Наманган вилояти Учқўрғон тумани Истиқлол маҳалласида тадбиркор Толибжон Холматов Беларусь, Сербия ва Польша давлатларидан олиб келинган ноёб голубика резаворини ҳудуд иқлимига мослаштирган ҳолда парваришламоқда. Бугунги кунда унинг плантациясида 6 минг дона 2-3 йиллик ҳамда 300 дона 5-6 йиллик кўчатлар мавжуд. Голубика учинчи йилдан тўлиқ ҳосилга киради.
Айни пайтда плантацияда голубика пишиб етилган. Уни етиштириш, ҳосилини йиғиб олиш ва бозорга чиқариш жараёни нафақат маҳаллий деҳқонлар ва аграр соҳа ходимлари, балки экотуристларда ҳам катта қизиқиш уйғотмоқда.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА