Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қучоқ очиб халқ ичига борайлик...
14:36 / 2020-01-24

Янги тамойил – жамият ислоҳотларнинг ташаббускори бўлиши керак, деган устувор ғоя бизнинг бош мақсадимиз бўлади.


Президентимизнинг мурожаатномаларида энг кўп қўлланилган сўзлар – “халқимиз”, “ислоҳотлар”, “натижадорлик”, “ривожлантириш”, “ўзгаришлар” каби сўзлар бўлгани давлатимиз Раҳбарининг мамлакат ва аҳоли тараққиёти, равнақига нечоғли юксак эътибор қаратаётганини яна бир бор тасдиқлаб турибди.

Эришган натижаларимизга маҳлиё бўлмасдан, доимо юксак чўққиларни кўзлаб яшаш кераклиги ҳақидаги сўзлар барчамиз учун дастуриламал бўлиши керак.

Маърузада маҳаллани халқчил ва аҳоли манфаатларини ҳимоя қилувчи таъсирчан институтга айлантириш ҳақида билдирган фикрлари республикадаги барча маҳалла оқсоқоллари, фаолларни жуда тўлқинлантирди.

Дарҳақиқат, барчамиз жипслашиб, тинимсиз ўқиб-ўргансак, устимизда ишласак, ҳар бир вазифаларни мукаммал ва унумли бажарсак, бугунги замонавий билимларни ва ўзгаришларни пухта ўрганиб олсак, энг асосийси ўзимизни аямасдан олдинга интилсак, албатта ҳаётимиз ва жамиятимиз тубдан ўзгаради.

Янги тамойил – жамият ислоҳотларнинг ташаббускори бўлиши керак, деган устувор ғоя бизнинг бош мақсадимиз бўлади.

Биз ўн мингга яқин маҳаллаларимизда бугунги тарихий чиқишда билдирилган барча ташаббус ва таклифларни татбиқ этиш учун ҳамма кучимизни сафарбар қиламиз.

Жиноятчиликни, оилавий ажримларнинг олдини олиш, одамни даромад топадиган тадбиркорлик руҳига монанд тарзда яшашига ҳар томонлама кўмаклашсак, жонажон Ўзбекистонни обод қилишга қўлдан келган ҳамма ҳиссамизни қўша олсак, бир сўз билан айтган халқнинг розилигига эришсак муқаддас бурчимизни бажарган бўламиз.

Уйма-уй юриб аҳолини қийнаётган муаммоларни ўргансак, уларни ўз вақтида мутасадди ташкилотлар билан биргаликда ҳал этсак, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қисмини самарали қўллаб-қувватлашга доир чора-тадбирларни амалга оширсак,шундагина маҳалла институтининг халқимиз орасидаги обрўси ошади.

Барчамиз яхши тушунишимиз керак, маҳаллалар қачон жиноятчиликдан холи ҳудудга айланади? Қачонки, уларда ижтимоий-маънавий муҳитга салбий таъсир кўрсатувчи омилларни ўз вақтида аниқласак, уларнинг келиб чиқиш сабабларини таҳлил этсак ҳамда ушбу омилларни бартараф этишга қаратилган тизимли чора-тадбирларни белгилаб олиб амалга оширсаккина натижа бўлади.

Мурожаатда жамоат тартиби ва хавфсизликни таъминлаш ҳамда маҳалла ободлигини рўёбга чиқариш мақсадида "Обод маҳалла – хавфсиз маҳалла" янги концепцияси илгари сурилди, мутлақо янгича тизим яратиш талаби қўйилди. 

Бу талаблар сирасига эса манзилли уйма-уй юриш, аҳолини ўйлантираётган энг ўткир ва длозаб муаммоларни аниқлаш, маҳаллаларни жиноятчиликдан ҳоли ҳудудга айлантириш, кам таъминланган оилаларни эҳтиёжмандлик даражасидан чиқариш, аҳоли, биринчи навбатда ёшлар бандлигини таъминлаш, кексаларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, оилаларни мустаҳкамлаш, “Оила – муқаддас” деган эзгу ғояни тарғиб қилиш, ёшларнинг таълим-тарбияси билан шуғулланиш, кабилар киради.

Йил номига мос равишда илм-маърифат, юқори технологияларни энг қуйи тузилма – маҳаллаларда манфаатдор идоралар билан ҳамкорликда изчил жорий этиш бўйича энг самарали тизимни яратамиз. Бу йўлда маҳаллалар кенгашлари барча саъй-ҳаракатларни қилади.

Рахмат МАМАТОВ,
Олий Мажлис Сенати аъзоси,
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари 
фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича 
республика кенгаши бошқаруви раиси