Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Учкураш” бўйича Ўзбекистон кубоги мусобақаси
10:04 / 2025-11-08

Бухородаги Миллий гвардия Чавандозлар мактабида спорт устаси Мамажон Исмоилов хотирасига бағишланган от спортининг “Учкураш” тури бўйича катталар ва ёшлар ўртасида яккалик тарзида Ўзбекистон кубоги мусобақаси бўлиб ўтди.

Мусобақада Тошкент, Қашқадарё, Бухоро, Навоий ва Самарқанд вилоятлари жамоалари иштирок этди. Мусобақанинг биринчи кунида иштирокчилар майдон бўйлаб учкураш турининг от йўрттириш йўналиши бўйича ўзаро беллашди. Мусобақанинг тўсиқлардан сакраш йўналиши бўйича ўтказилган баҳсларда моҳир чавандозлар ўз маҳоратларини намойиш этди.

Ғолиб ва совриндорлар вилоят ҳокимлиги, вилоят спорт бошқармаси, Миллий гвардия вилоят бошқармаси ҳамда ҳамкор ташкилотлар томонидан тақдирланди.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.