Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Учкўприкда ёшлар учун янги IT марказ очилди
12:09 / 2026-01-20

Фарғона вилояти Учкўприк туманида рақамли технологиялар соҳасида малакали мутахассислар тайёрлашга қаратилган яна бир муҳим лойиҳа амалга оширилди. Туманнинг Бегобод маҳалласида замонавий инфратузилмага эга янги IT марказ фойдаланишга топширилди.

Марказнинг очилиш маросимида сўз олган мутасаддилар мазкур IT марказ ёшлар учун стартап лойиҳаларни амалга ошириш, инновацион ғояларни илгари суриш, шунингдек, уларнинг илмий ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқаришда мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилишини таъкидладилар.

Тадбир давомида рамзий лента қирқилиб, меҳмонлар марказда яратилган шарт-шароитлар, ўқув хоналари ҳамда замонавий техник жиҳозлар билан яқиндан танишдилар.

Қайд этилишича, IT марказ ўз фаолиятини 8 та йўналишда олиб боради. Хусусан, 3D моделлаштириш, дастурлаш, сунъий интеллект, график дизайн, робототехника каби йўналишларда ёшларнинг билим ва кўникмаларини ошириш, уларни инновацион фаолиятга кенг жалб этиш асосий мақсад қилиб белгиланган.

Марказнинг дастлабки босқичда 40 та замонавий компьютер билан жиҳозланиши эса таълим жараёнининг самарадорлигини оширишга хизмат қилади. Жорий йил давомида “Бир миллион дастурчи” ҳамда “Беш миллион сунъий интеллект етакчилари” лойиҳалари доирасида 200 нафар ёшларни рақамли билимлар билан қамраб олиш, уларни юқори даромадли касбларга йўналтириш режалаштирилган.

Муқимжон ҚОДИРОВ(сурат),ЎзА