Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Учкўприкда лимончилик ривожланмоқда
11:24 / 2025-10-23

ФОТОРЕПОРТАЖ

Фарғона вилояти Учкўприк туманида лимончилик ва цитрус меваларни етиштириш бўйича ўзига хос тажриба мактаби яратилган. Туманнинг Қурбонқашқар, Оқсув, Тожик, Катта қашқар каби маҳаллаларида 3 минг 823 хонадонда 766 гектар иссиқхона ташкил этилган.

Бу ердаги аҳоли ўз томорқасида лимон парваришлаш билан шуғулланиб, ишсизликни камайтиришга ҳисса қўшмоқда. Тожик маҳалласи бу борада энг олди сафда. Яъни, мингдан ортиқ хонадоннинг 37 гектар ерида иссиқхоналар фаолияти йўлга қўйилган. Лимончилик маҳалланинг асосий иқтисодий драйверига айланиб, кўчатчилик, ички бозор ва экспортга йўналтирилган ишлаб чиқариш фаол ривожланмоқда.

Маҳалла тадбиркорларидан бири Козимхон Туробов 35 сотих майдондаги иссиқхонасида лимон кўчатлари парваришлаб, банан ва ананасни маҳаллийлаштириш бўйича тажриба ўтказмоқда. У маҳаллада лимончилик кооперациясини ташкил этган, 420 хонадонга кўчат етказиб бериш ва ҳосилни сотиб олишни ҳам зиммасига олган.

[gallery-25873]

Катта қашқар маҳалласида ҳам лимончилик фаолияти кенгаймоқда.  Маҳалладаги 1367 та хонадоннинг 900 га яқинида лимон етиштирилади, йилига 800 тонна ҳосил олиниб, унинг 700 тоннаси экспортга йўналтирилади.

Ўтган йили туманда 1 миллион АҚШ долларидан зиёд лимон экспорти амалга оширилди, бу йил эса 1,5-2 миллион долларлик кўрсаткичга эришиш кўзланмоқда.

Муқимжон ҚОДИРОВ (суратлар), ЎзА