Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Учкўприк туманидаги қурилишларда қандай камчиликлар бор?
12:27 / 2021-06-02

Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида қурилиб фойдаланишга топширилган ва бугунги кунда қурилиш ишлари давом эттирилаётган (бино, иншоот, турар жой бинолари, енгил турдаги қурилмалар, вақтинчалик қурилмалар) қурилиш объектларида қурилиш нормалари ва қоидалари, шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мослиги жамоатчилик назорати тартибида ишчи гуруҳ томонидан ўрганиб чиқилди. Хўш, ўрганиш натижалари нималарни кўрсатди?

«Фар Кенагас КМК» масъулияти чекланган жамияти томонидан Муллазоир массивида олиб борилаётган 2 та 5 қаватли уй-жойларни қуриш ишларида банд ишчилар махсус кийимлар, бош кийим, ҳимоя камарлари билан таъминланмаган. Бу ҳолат «Кенагас мукаммал қурилиш», «Данғара махсус сув пудрат» хусусий фирмаси, «Қўқон агро қурилиш», «Уч-Бинокор», «Водий савдогар парвози» масъулияти чекланган жамияти ҳамда «Фарғона Дифин» хусусий корхонасига қарашли объектларда ҳам кузатилди.

Амалдаги тартиб-қоидаларга кўра, аҳоли фойдаланиши учун барпо этиладиган бино ва иншоотларга барчанинг бирдек кириб чиқа олишига имконият яратиб бериш мақсадида ногиронлар учун махсус йўлак қурилиш ишлари лойиҳага киритилиши лозим. Афсуски, «Фар Кенагас КМК», «Қўқон агро қурилиш», «Водий савдогар парвози» масъулияти чекланган жамияти, «Кенагас мукаммал қурилиш», «Фарғона Дифин» хусусий корхоналари томонидан олиб борилаётган қурилиш объектлардаги лойиҳада бу назарда тутилмаган.

«Кенагас мукаммал қурилиш» хусусий фирмаси томонидан Муллазоир массивида барпо этилаётган кўп қаватли уйларни қуриш ишларида бинонинг биринчи қаватидаги хонадонлардаги электр тармоқларини монтаж ишлари белгиланган тартибда бажарилмаётганлиги маълум бўлди. «Данғара махсус сув пудрат» хусусий фирмаси томонидан 11-мактабгача таълим муассасаси биносини мукаммал таъмирлаш ишларини бажариш жараёнлари кузатилганда бинонинг техник ҳолати бўйича Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Фарғона вилояти қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси томонидан техник ҳолати бўйича хулосалар берилганлиги, унга кўра, бинонинг ҚМҚ 2.01.03.-96 (қурилиш меъёрий қоидалари) зилзилавий ҳудудларда қурилишнинг 3.5-банди талабларига жавоб беришлиги кўрсатилган бўлсада, ҳозирги бинонинг демонтаж ишларида сейсмик бойламлари бўлмаганлиги кузатилди. Жумладан, қўшимча қурилаётган биноларнинг асос қисмидаги бетон қопламаларини қуйишдан олдин бажариладиган сақичли намликдан ҳимоялаш қопламалари ётқизилмаган.

Учкўприк тумани Наврўзшоҳ кўчасида фуқаро Ф. Каримов томонидан 3 қаватли, ҳозирда фаолият тури номаълум бўлган бино қурилмоқда. Унинг қурилишида тегишли ташкилотлар томонидан бериладиган ҳужжатлар расмийлаштирилмаган, яъни ноқонуний равишда амалга оширилмоқда. Муллазоир массиви ҳудудида жойлашган туман захира ер майдонлари ҳисобидан 2021 йилда аҳолини уй-жойга муҳтож қатламини уй-жой билан таъминлаш учун 4 дона 5 қаватли 160 та хонадондан иборат турар-жой бинолари қурилиши учун жами 0,50 гектар ер майдони ажратилган. «Нурли давр» масъулияти чекланган жамияти томонидан турар жойларни қуриш ишлари бошланиб бетон қисми қуйилган бўлсада, ҳозирги кунда ишлар тўхтатилган.

Қурилиш ишлари сифатли ҳамда белгиланган меъёрлар асосида амалга оширилса, турли кўнгилсиз ҳолатларнинг олди олинади. Иншоот яхши кунларга хизмат қилади. Мазкур ўрганиш ишлари доирасида қурилиш объектлари масъуллари ва фуқароларга бу борада тушунтиришлар берилди.

 

М. Сулаймонов, ЎзА