English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Учинчи жаҳон урушининг бешта сценарийси маълум қилинди
14:34 / 2022-12-31

Янги жаҳон уруши эҳтимоли 2023 йилга келиб сезиларли даражада ошди, деб ёзмоқда хавфсизлик бўйича эксперт Роберт Фарли 19Fortyfive нашрида эълон қилган мақоласида.

Экспертнинг таъкидлашича, бунга Украина инқирози, Тайван атрофидаги кескинлик, Греция ва Туркия ўртасидаги можаро, Корея ярим оролидаги вазият ёки Ҳиндистон ва Хитой ўртасидаги ҳудудий даъволар сабаб бўлиши мумкин.

"2022 йилда дунё Совуқ уруш тугаганидан бери буюк кучлар тўқнашуви хавфи ҳар қачонгидан ҳам яқинроқ", дейди у.

Муаллифнинг айтишича, Украинадаги можарода НАТО ва Россия ўртасида тўғридан-тўғри ҳарбий тўқнашув бўлиши эҳтимолдан йироқ бўлмаган сценарийга қарамай, кучайиши хавфи ҳамон мавжуд. Агар “томонлардан бири” таваккал қадамлар ташласа, вазият учинчи жаҳон урушига айланиб кетиши мумкин.

Тайван мақоми борасида Вашингтон ва Пекин ўртасидаги келишмовчиликлар ҳам хавотир уйғотмоқда, дея қўшимча қилади эксперт. Унинг фикрича, бу минтақадаги ҳар қандай можаро АҚШ ва Япониянинг катта эҳтимол билан иштирок этиши туфайли буюк давлатлар урушига олиб келиши муқаррар.

Мақолада тилга олинган яна бир можаро НАТОнинг икки аъзоси, яъни Туркия ва Грецияга тегишли.

Фарлининг огоҳлантиришича, НАТО иттифоқчиси иккинчисига очиқдан-очиқ ҳужум қилиши даргумон бўлса-да, ўтмишдаги можаролар иттифоқ олдидаги мажбуриятларга қарамай, баъзан икки давлатни уруш ёқасига олиб келган.

Нашр, шунингдек, сўнгги бир неча ой давомида Корея ярим оролида кескинлик муттасил кучайганини ёзади.

Экспертнинг фикрича, бу ҳам оддий, ҳам ядро қуролидан фойдаланган ҳолда ҳалокатли урушга айланиб кетиши мумкин.

Бешинчи  сценарий Ҳиндистон ва Хитой ўртасидаги ҳудудий низоларнинг жиддий оқибатларга олиб келадиган кенг кўламли ҳарбий тўқнашувларга ўтишини назарда тутади. Мутахассис буни ҳақиқий эмас, деб ҳисоблайди, лекин воқеаларнинг бундай ривожини бутунлай истисно қилмайди, дейди мутахассис.

Шунга қарамай, ушбу можароларнинг бирортаси ҳам 2023 йилда жаҳон урушига айланиши ҳозирча ишонарли кўринмайди, дея хулоса қилади Фарли.