Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Учинчи устозлар миллий форуми”нинг Тошкент шаҳар босқичи ўтказилди
18:00 / 2024-08-21

2024-2025 ўқув йили олдидан мактабгача ва мактаб таълими муассасалари раҳбарларининг масъулияти ва ташаббускорлиги, педагог ходимларнинг касбий маҳоратини янада ошириш, илғор тажрибаларини тарғиб қилиш, ўқув дастурлари ва дарсликлардаги янгиликларни тизим ходимларига етказиш ҳамда янги ўқув йилида таълим-тарбия сифатини янада яхшилаш муҳим аҳамият касб этади.

Технология, менежмент ва коммуникация институтида бу борадаги муҳим ва устувор йўналишларни белгилаб олиш мақсадида “Учинчи устозлар миллий форуми”нинг Тошкент шаҳар босқичи шўъба йиғилишлари ўтказилди. 

Форум доирасида жами 19 та йўналиш бўйича шўъбалар ташкил этилиб, уларда 351 нафар илғор педагог иштирок этди. 

Семинарда илк бора 5Е ва МРТ методик ёндашувлари ҳақида тренинглар ташкил этилди. Энди мазкур маҳорат дарслари туман, мактаб миқёсида давом этади ва шаҳардаги барча устозлар қамраб олинади. 

Форум доирасида ўтган ўқув йили сарҳисоби ва янги 2024-2025 ўқув йилидаги устувор вазифалар бўйича Тошкент шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Н.Ҳусанбоеванинг ҳисоботи тингланди. 

Тадбирда юқори натижаларга эришган бир гуруҳ таълим фидойилари ташаккурнома ва совғалар билан тақдирланди. 

Н.Усмонова, ЎзА