Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Учинчи Ренессанс пойдеворини бунёд этишда энг аввало, оиланинг муқаддас қадриятларига ва чин мураббий бўлган оналаримизнинг теран маънавиятига таянамиз, – Президент
11:30 / 2022-03-07

Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида 8 март – Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган байрам тадбири давом этмоқда.

–Биз жонажон Ватанимизда Учинчи Ренессанс пойдеворини бунёд этишни ўз олдимизга буюк мақсад қилиб қўйганмиз. Бу эзгу ва шарафли йўлда энг аввало, оиланинг муқаддас қадриятларига ва чин мураббий бўлган оналаримизнинг теран маънавиятига таянамиз,– леди Президент. – Шу боис мен сизларга мурожаат этиб айтмоқчиман. 

Биз мамлакатимизни ҳар томонлама юксалтириш учун, янги тарихий даврга қадам қўйдик. Фарзандларимиз қалбига улуғ мақсадлар, олижаноб ғояларни сингдириш – барча Ўзбекистон оналарининг шарафли бурчидир.

Юксак фазилатли, мард ва жасур, ватанпарвар ёш авлодни тарбиялаб вояга етказиш, албатта, сизларга боғлиқ. Бу – ёруғ келажакка йўналтирилган энг катта инвестиция ва битмас-туганмас бойликдир. 

Шу ўринда, шижоатли ва дилбар қизларимга ҳам кўнглимдаги бир фикрни айтмоқчиман. Бугун биз эркин ва очиқ жамиятда яшамоқдамиз. Бу имкониятдан тўғри фойдаланиб, давр билан ҳамқадам бўлишимиз, замонавий илм ва касб-ҳунарларни эгаллаб, илғор тараққиёт ютуқларини ўзлаштиришимиз, айни вақтда миллий ўзлигимизга содиқ қолишимиз керак. 
Сизлар эл-юртимизнинг ана шундай юксак умиди ва ишончига муносиб бўласизлар, деб ишонаман.

ЎзА