Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Учинчи ренессанс – маърифатли жамият сари» мавзусида услубий семинар ташкил этилди
20:30 / 2022-11-10

Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги муассасаларда маънавий-маърифий ишларни самарали ташкил этиш юзасидан Маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари ҳамда психологлар учун «Учинчи ренессанс – маърифатли жамият сари» мавзусида услубий семинар ташкил этилди.

Ҳозирги жадал тараққиёт бугун тарбияланаётган ёш авлоднинг келгусидаги маънавий-ахлоқий қиёфасини, шаклу-шамойилини шакллантиришни тақозо этади. 

 — Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги таълим муассасаларида фаолият юритаётган маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари, психологлар ҳамда тарбиячи-педагог ва синф раҳбарлари учун услубий қўлланмалар тайёрланиб, чоп этилди, — дейди Фарғона ҳудудий бўлим раҳбари Мафтуна Одилхўжаева. — Ушбу услубий қўлланмалар таълим муассасаларида маънавий-маърифий ва ахлоқий тарбиявий ишларни тизимли ташкил қилиш, дунёқарашини юксалтириш, мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлаш, ватанпарвар, баркамол авлодни тарбиялаш тамойилларини ўрганиш ва ўргатиш юзасидан тайёрланган.  

Услубий семинар давомида ушбу қўлланмаларнинг тақдимоти ҳам ўтказилди.  

Семинарда Республика Маънавият ва маърифат маркази тарғиботчиси, фалсафа фанлари доктори, профессор Жамила Шермуҳамедова, Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик ташхис маркази директори Лилия Гайнутдинова ҳамда марказ психологлари иштирокида маърузалар ҳам ташкил этилди.  

Н.Раҳмонова, ЎзА