Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Участка сайлов комиссиялари таркиби тасдиқланди
13:44 / 2023-06-02

Муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 5-Навоий округ сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Округ комиссияси раиси Назира Тоғаева бошқариб борган йиғилишда ҳудудда жами 413 сайлов участкаси тузилиб, бинолар участка комиссияси фаолиятини олиб бориши, овоз берувчилар учун ҳар томонлама қулай бўлган манзилларда жойлашгани таъкидланди.  

Йиғилишда участка сайлов комиссияларининг сифат таркиби масаласи кўриб чиқилди. Унда асосий эътибор тегишли қонунчилик талабларига кўра, гендер тенглиги, аъзолар сонининг бир ташкилотдан меъёрдан ошмаслигига қаратилди. Халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашлари томонидан тақдим қилинган рўйхат асосида сайлов ўтказувчи участка комиссияларининг 3664 кишидан иборат аъзолари тасдиқланди. Аъзоларнинг 57,2 фоизини хотин-қизлар, 18 фоизини 30 ёшгача бўлган ёшлар ҳамда 4 фоизини ногиронлиги бўлган шахслар ташкил қилади.  

Йиғилишда Марказий сайлов комиссиясининг тегишли қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига сайлов ўтказувчи участка сайлов комиссиялари раиси, раис ўринбосари ва котибларини ўқитиш, сайлов қонунчилиги ва овоз бериш жараёнларида замонавий технологияларни қўллаш бўйича назарий ва амалий билим кўникмаларини ошириш бўйича ўқув-амалиёт машғулотлари ўтказилаётгани, бу жараён босқичма-босқич давом эттирилиши айтиб ўтилди.  

Шунингдек, барча участка комиссияларини сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизими орқали сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатига улана олишини таъминлаш, бу борадаги масалалар ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши зарурлиги таъкидланди.  

 

А.Бўриев,  

ЎзА