Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Уч юз тупдан ортиқ дарахт кўчати экилди
18:02 / 2025-11-25

Мамлакатимизда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида “яшил боғлар”, “яшил жамоат парклари”, “яшил белбоғ”лар барпо этиш, экологик атроф-муҳит муҳофазасига катта аҳамият қаратилиб, бу борадаги тадбирлар уюшқоқлик билан ўтказилиб келинмоқда.

Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси ташаббуси билан Нукус шаҳрининг “Ата макан” маҳалла фуқаролар йиғинида 1 гектардан ортиқ фойдаланилмасдан турган ер майдони ўзлаштирилиб, экишга шай ҳолатга келтирилди.

Ушбу ер майдонига кўчат экиш жараёни катта тадбир сифатида ташкил этилди, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори Ш.Аминов раҳбарлигида ёши улуғ нуронийлар, фаол ёшлар иштирокида уч юз тупдан ортиқ мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.    

Довуд Абибуллаев,

ЎзА мухбири