English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Уч йиллик муаммо ҳал бўлди
16:01 / 2023-02-15

Сирдарё вилояти Ховос туманидаги 6-сонли мактабгача таълим ташкилотида ишлаган Дилором Дадабоева иш вақтида тан жароҳати олиб ТМЭК хулосасига кўра 40 фоиз меҳнат қобилиятини йўқотган, деб топилади. Унга қонунчиликда белгиланган тартибда компенсация тўлаб келинган. Бироқ, 2020 йилдан бошлаб номаълум сабаб билан компенсация тўлаш тўхтатиб қўйилади.

Холатга ойдинлик киритиш мақсадида иш берувчига, туман мактабгача таълим бўлимига бир неча бор мурожаат қилган. Шу аснода 2022 йилнинг ноябрь ойида адолат излаб вилоят Бандлик бош бошқармасига мурожаат қилади.

Ўрганишларда маълум бўлишича, 2020 йилда туман мактабгача таълим бўлими янги бинога кўчиши чоғида эътиборсизлик туфайли айрим ҳужжатлар, жумладан, Д.Дадабоеванинг маълумотлари йўқолган. Шунингдек, масалага масъул лавозим ходими ўзгариб, лоқайдликка йўл қўйилган. Мурожаатчининг ҳуқуқий манфаатини ҳимоя қилиб, муаммони бартараф этиш чоралари кўрилди.  

– Мурожаатим ижобий ечим топганидан хурсандман, – дейди Д.Дадабоева. – Уч йиллик оворагарчилигим Бандлик бошқармаси кўмагида ҳал бўлди. Инсон қадри улуғланаётган юртимизда ҳеч ким эътибордан четда қолмаслигига яна бир бор ишонч ҳосил қилдим.  

Халқимизда “Ҳақиқат эгилади, букилади, лекин, синмайди”, деган нақл бор. Мутасаддилар аралашуви билан Дилором Дадабоевага қарийб 13 миллион сўм копенсация пули тўлаб берилди.

Ш. Суяров,  

ЎзА