Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Учқўрғонда бир кунда иккита кичик саноат зонасига тамал тоши қўйилди
10:50 / 2020-10-25

Хусусан, куни кеча Учқўрғон туманида вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Шавкат Абдураззоқов иштирокида иккита янги – “Ёғду” ва “Янги ер” кичик саноат зонасига тамал тошлари қўйилди.


Наманган вилоятида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йилдаги махсус қарорлари асосида кичик саноат зоналарини ташкил этиш орқали саноатни ривожлантириш, хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, аҳоли бандлик даражасини ошириш борасида бир қатор изчил саъй-ҳаракатлар қилинмоқда.

Хусусан, куни кеча Учқўрғон туманида вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Шавкат Абдураззоқов иштирокида иккита янги – “Ёғду” ва “Янги ер” кичик саноат зонасига тамал тошлари қўйилди.

Ёғду маҳалласида жойлашган кичик саноат зонаси 2,7 гектардан иборат бўлиб, ундаги 10 истиқболли лойиҳани тез фурсатларда ишга тушириш мўлжалланмоқда. Лойиҳаларнинг умумий қиймати 26 миллиард сўмни ташкил этиб, шундан 12 миллиард сўми, бошқача айтганда қарийб тенг ярми ташаббускорларнинг ўз маблағи ҳисобига амалга оширилади.

Кичик саноат зонаси ишга туширилиши билан 300дан зиёд янги иш ўрни яратилади. “Темир дафтар”га кирган юздан ортиқ кишининг ҳам бандлиги таъминланади.

photo_2020-10-25_10-44-43.jpg

3,5 гектар майдонни эгаллайдиган “Янгиер” кичик саноат зонасида умумий қиймати 37 миллиард сўмга тенг бўлган 18 лойиҳа амалга ошириш режлаштирилган. Тадбиркорлар томонидан полиэтилен қувурлар, тиббий гигиеник воситалар, мебель маҳсулотлари, маъданли сув ишлаб чиқариш каби истиқболли йўналишдаги лойиҳалар ишга туширилади. Эътиборлиси, мазкур саноат ҳудудидаги лойиҳа маблағларининг 60 фоизи ишбилармонлар ҳисобидан қопланади. Лойиҳалар ишга тушгач, 500га яқин фуқаро доимий иш ўрнига эга бўлади. Шу жумладан, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритиладиган 250га яқин киши учун иш ўринлари ташкил этилади.

Вилоят раҳбари кичик саноат зонасидаги эзгу лойиҳаларни бошлаган тадбиркорларни корхоналарни ишга тушириб, туман иқтисодиёти ривожи, янги иш ўринлари яратилиши, солиқ тушумлари ортишига муносиб ҳисса қўшишишларига ишонч билдирди.

Тадбиркорлар билан мулоқотда бўлган Шавкат Абдураззоқов тегишли мутасаддиларга ҳар бир кичик саноат зонасига тегишли банкларни бириктириш, тадбиркорлик субъектлари томонидан қўйиладиган ҳар бир масалани зудлик билан ҳал этиш юзасидан кўрсатма берди.

Маълумот ўрнида, бугунги кунда Наманган шаҳрида “Орзу”, “Пахталикўл”, “Юксалиш” каби ўндан зиёд кичик саноат зоналари фаолият юритмоқда. Уларни вилоятнинг ҳар бир туманида ташкил этиш ҳисобига 70 тага етказилади. Келгусида янги ташкил этилажак саноат зоналарида 700дан ортиқ истиқболли лойиҳалар амалга ошириш ва 32 минг янги иш ўрнини яратиш кўзда тутилган.