Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Уч нафар вояга етмаган бола “Зарафшон” дарёсига чўкиб кетган
12:08 / 2023-05-26

Куни кеча Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида уч нафар вояга етмаган бола “Зарафшон” дарёсига чўмилиш мақсадида бориб, эҳтиётсизлик оқибатида чўкиб кетган.

Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди. 

ФВБ ҳамда ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган қидирув ишлари натижасида бир нафар боланинг мурдаси топилган.  

Қолган икки нафар болани қидириб топиш ишлари олиб борилмоқда.    

Ҳозирда марҳумнинг ўлими бўйича суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган. Терговга қадар текширув ҳаракатлари давом этмоқда.  

Бош прокуратура фуқароларга мурожааат қилиб, бундай кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида чўмилиш рухсат этилмаган, тақиқланган, оқим тезлиги юқори бўлган, чуқур, ўзига нотаниш бўлган сув ҳавзаларида чўмилмасликни, белгиланган  қоидаларига қатъий риоя қилишни сўради.  

 

Н.Абдураимова,  

ЎзА