Уч кураш: Бухорода мамлакат чемпионлари аниқланди
Бухоро вилоятидаги Миллий гвардия чавандозлар мактабида от спортининг уч кураш йўналиши бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.
Бухоро, Тошкент, Қашқадарё, Андижон, Фарғона, Самарқанд вилоятлари ҳамда пойтахт чавандозлари иштирок этган чемпионатнинг узун масофага мўлжалланган баҳсларида “Garpus” лақабли отда Арина Даминова ғолибликка эришди. Совринли ўринлар Максим Дварянски ҳамда Илёс Абдураҳмоновга насиб этди.

Қисқа масофали мусобақада “Gudmon” тулпори билан Тимур Гулямов мамлакат чемпионлигини қўлга киритди. 2- ва 3-ўринлар Санжар Раҳимов ҳамда Ҳусан Давлатовга тегишли бўлди.

Чемпионат якунида ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди.
Т.Рўзиев, ЎзА