Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Уч кунлик ўқув семинари
19:16 / 2026-01-16

Жиззах вилоятининг Зомин туманидаги “Ёшлар оромгоҳи” да ёшлар сиёсати соҳасидаги устувор вазифаларга бағишланган ўқув семинари бўлиб ўтди. Тадбир аввалида 2025 йилда амалга оширилган ишлар ва 2026 йил режалари юзасидан матбуот анжумани ташкил этилиб, унда Жиззах вилояти ёшлар ишлари бошқармаси бошлиғи Муродбек Раҳмонбердиев томонидан соҳада эришилган натижалар ва келгуси вазифалар юзасидан маълумот берилди.

Шунингдек,  анжуманда маҳаллаларда ёшларни ижтимоий фаолликка жалб этиш, етакчилик салоҳиятини ошириш ва инновацион лойиҳаларни жорий этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Бу уч кунлик ўқув семинари учун муҳим дастурий асос бўлди.

Шундан сўнг шаҳар ва туманлар маҳаллаларидан  ёшлар етакчилари иштирокида ўқув семинари бошланди. Тадбир 2026 йил — “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили” доирасида ўтказилиб, илк машғулот “Ёшлар етакчиларининг функционал вазифалари” мавзусидаги амалий тренинг билан очилди.

[gallery-27165]

Семинар давомида Президент қарорлари ижроси, ёшларни тадбиркорликка жалб этиш, “Ёшлар дафтари” ва ёшлар баланси билан ишлаш, ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, ёшлар билан ишлашнинг замонавий усуллари, коррупциявий хавф-хатарларни олдини олиш ва инсон ресурсларидан самарали фойдаланиш юзасидан тавсиялар берилди.

Тадбир доирасида “Беш ташаббус олимпиадаси”, “Ибрат фарзандлари”, “Мутолаа”, “UzChess” каби лойиҳалар тақдим этилди, спорт мусобақалари ва маданий ҳордиқ тадбирлари ташкил қилинди.

Якунда “Беш ташаббус олимпиадаси” олдидан 304  маҳаллага  спорт анжомлари топширилди. Шунингдек, фаоллиги билан ажралиб турган 4 нафар ёшлар етакчилари ташаккурномалар билан тақдирланишди.

А. Қаюмов, Ж. Ёрбеков (сурат), ЎзА мухбирлари